kitobsayyoh.uz

Sayyohlik agentligi

Китоб – Қайнар йўналиши Китоб шаҳридан 11 километр шимолда Қайнар қишлоғи жойлашган. У ергача асфальт йўл орқали борилади. Қайнар қишлоғида булоқлар жуда кўп. Ҳар...

Китоб – Қайнар йўналиши

OLYMPUS DIGITAL CAMERA

Китоб шаҳридан 11 километр шимолда Қайнар қишлоғи жойлашган. У ергача асфальт йўл орқали борилади.

Қайнар қишлоғида булоқлар жуда кўп. Ҳар бирининг чиқиши табиат мўжизасига ўхшайди. Шу билан бирга сувлари шифобахш.

Яшайдиган аҳоли асосан узумчилик билан шуғулланади. Кишмишнинг довруғи Олмониягача етган.

Қайнарда машҳур ўзбек достончиси Абдулла Шоир (1874-1957) яшаб ижод этган. Унинг асосий достонлари “Алпомиш”, “Сайдимхон”, “Кунтуғмиш”, “Гўруғли” ва бошқалардир.

Бу ҳудудда 6 та болалар дам олиш оромгоҳи, асаб касалликлари шифохонаси, меҳмонхона, кўплаб овқатланиш масканлари мавжуд. У ердаги  “Мингбулоқ”, “Мингчинор” дам олиш масканлари республикага таниқли.p1019701

Қайнар қишлоғини қоқ иккига бўлиб, давлат аҳамиятидаги катта магестрал йўл ўтади. Ушбу йўл “Тахтақорача” довони орқали тўғри Самарқандга олиб боради. Довон ниҳоятда гўзал бўлиб, у ердан булоқлар оқиб туради. “Тахтақорача” довони тарихий маскан бўлиб, бу ерда кўпгина тарихий воқеалар содир бўлган. Вақтида довон устида мўжазгина қаср ва боғлар бўлган. Амир Темурнинг бобоси Қорачарнуён шу ердан туриб Самарқанд ва Кеш музофотларини назорат қилган. Шунинг учун довон Қорачарнуённинг ёзги тахти жойлашганлиги учун “Тахти қорачар” деб айтилган. Сўнгроқ бузилган ҳолатда “Тахтақорача” довони деб кетилган.

Қишлоқнинг ғарб томонида серқоя “Қурғон тоғ” савлат тўқиб туради. Тоғда “Етти қиз” ва “Томчи ота” ғорлари бўлиб, халқ ўртасида бу тўғрисида кўпгина ривоятлар юради.