kitobsayyoh.uz

Sayyohlik agentligi

  Аёқчи – Китоб туманидаги қишлоқ. Аёқ – турк ва мўғул тилларига оид қадимий сўз. ХI аср туркий тилида айақ – коса, ёғоч коса,...

 

Аёқчи – Китоб туманидаги қишлоқ. Аёқ – турк ва мўғул тилларига оид қадимий сўз. ХI аср туркий тилида айақ – коса, ёғоч коса, товоқ, идиш1,2. XV-XVI аср ўзбек тили ёдгорликларида аёқ-аёғ, аёқчи-аёғчи сўзлари кўп қўлланилган. Навоий асарларида оёқ – аёғ – қадаҳ, жом, май, коса; Аёқча – аёқчи, соқий, май қуювчи3. Қозоқ, уйғур, қорақалпоқ, қирғиз, тиниқ, қорачай-болқор, нуғой, бошқирд, олтой, турк тилларида айақ – коса, товоқ: хажм ўлчов бирлиги, қадаҳ, пиёла4

1

Ёқут  тилида айах – тешик, кириш йўли, тешик ўрни, оғиз, қимиз ичадиган катта товоқ (жом).

Мўғулча: айага – айаға, коса, товоқ5.

Аёқ сўзи эски ўзбек тилида – чи аффикси қўшилгач, икки маънога эга бўлган: а) ёғочдан коса, товоқ ва шулар сингари уй – рўзғор буюмлари ясовчи шахс; б) ёғоч косада май, қимиз сузиб берувчи соқий, косагул. Биринчи маъно – бош, асосий ва қадимий: аёқчи – ёғочни йўниб, тарошлаб коса, товоқ сингари уй – рўзғор ашёлари ясовчи киши.

2

Касб – корга нисбат бериш асосида қишлоқ номи юзага келган6.

Аёқчи қишлоғи Макрид қишлоқ кенгаши ҳудудида жойлашган бўлиб, Китоб шаҳридан 23 километр  шимолий ғарбда. Аҳолисининг миллий таркиби ўзбекларнинг барлос, қовчин уруғига мансуб кишилар ҳамда тожиклардан иборат.

34

Ҳонақо қишлоғи ва ишқия авлодлари

 

Китоб шаҳридан 35 километр шимоли- шарқда, Чақиликалон тоғининг оралигида мўьжазгина, сўлим бир қишлоқ бор. Бу қишлоқ ва унинг атрофидаги аҳоли пунктлари 1940 йилгача “Ўрнак” колхози деб юритилган. Қишлоқ ўртасидан Ҳасантепа ва Хачиручди сойларидан оқиб келувчи сув Хонақо қишлоғининг қоқ ўртасидан Макрид қишлоғи сари ўтади. Бу қишлоқда асосан ўзбек миллатига мансуб ахоли яшайди. Аҳолиси 400-450 киши атрофида бўлиб, қишлоқ ўртасида Усмон Носир номли ўн йиллик ўрта мактаб бор.

Бир замонлар, Бундан 2500 йил аввал Кеш шаҳрининг дастлабки ўрни (Сусе шахри) ҳозирги Узинқир, Сапарча, Кўмиртепа қишлоқлари ўрнида, Самарқандга олиб утувчи карвон йўли қишлоғи орқали Оқчақилга, сўнгра Терсак орқали Чақиликолон тоғидан кесиб ошиб ўтилган. Ҳозир ҳам бу суқмоқ йўл сақланиб қолган.

Қишлоқ ўртасидаги катта Ҳонақо қабристонида эски архитектура ёдгорлиги бўлган масжид мавжуд. Бу масжид бундан юз йиллар аввал, тахминан 1890-1895 йилларда Эшони Исҳоқхоннинг ўғиллари Эшони Ҳафизхон ва Эшони Порсохонлар томонидан кейинчалик қайта таъмирланган.

Ҳонақо қабристонига кароматчи пирлар, исломнинг забардаст тарғиботчилари – Ишқия авлодлари деб тарихда ном қолдирган Эшони Абдираззоқ ишқия, Эшони Сулаймон Хожа, Эшони Муҳаммад Аваз Хожа, Тоирхон, Эшони Порсохон ва уларнинг авлод-аждодлари дафн этилган.

Мусулмончиликни қабул қилган кишилар ислом амалиётларини оғишмай амалга ошириш учун эшонга, ислом раҳнамосига ёки пирга руҳий мадад нуқтаи назардан ҳам муҳтож бўлганлар. Пир ўз муридини ислом йўлидан тўғри бошқарган ва ўз фарзандидек меҳрибонликлар кўрсатган. Мурид эса ўз навбатида ўз пирига ихлос билан хизмат қилган ва барча амалларни бажарган.

Юқорида номлари зикр этилган зотлар ана шундай улуғ пирлардан ҳисобланган. Эшони Баьдихон  қўлларидаги шажара китобини у кишининг фарзандлари Зокирхон эшон билан биргаликда ўқиб кўрилганда, ушбу шажарада қозилар томонидан ўн уч марта тасдиқланган муҳр борлиги аниқланган. Бу авлод шажараси қуйидагича тартибланган.

Ушбу “Хазонил Жалолия” китобида ёзилишича Ҳазрати Али ўртага тушиб Умугулсумни Ҳазрати Умар Разиоллоҳу анҳуга никоҳлаб олиб берадилар. “Авлодлар сони” китобида кўрсатилишича. Умумгулсум пайғамбаримизнинг бош завжалари  Хадича онамизнинг қизларидурлар. Умумгулсум Ҳазрати Умар билан 25 йил умр гузаронлик қиладилар. “Равзатул авло” китобида тасдиқланишича. Умумгулсум онамиз Ҳазрати Умардан уч фарзанд кўрганлар: Абдулло, Зайд ва Салимабону.

Ишқия авлодлари энг улуғ боболари Абубакр ва у кишининг оталари  Абдуллоҳ ва у кишининг ҳам падари бузрукворлари Умари разиоллоҳу анҳуга бориб тақалади.

Ҳазрат Умарнинг ўғиллари  бўлмиш Абдуллонинг қизлари  Биби Шаҳрибону Ҳазрати Алининг ўғиллари  Имоми Ҳусайнга никоҳлаб берилади. Улар никоҳидан Зайнилобиддин дунёга келади. Зайнилобиддиннинг қизлари Биби Зайнаб Осткина Қосинга турмушга чиқади. (Абубакир ибн Абдулло ибн Умар ибн Хаттоб)

Улар никоҳидан Абу Тойиб туғилади. Абу Тойиб Зайнилобиддининг қизлари Гулсумага уйланадилар. Улардан уч фарзанд:  Саид Абу Ёқуб, Саид Исҳоқ, Софиябонулар дунёга келади. Саид Абу Ёқуб балоғатга етиб Биби Сокинага уйланадилар. Улар никоҳидан Саиф Исмоил туғилади. Саид Исмоил имом Муҳаммад Боқи ибни Зайнобиддиннинг қизларини завжаликка оладилар. Улар никоҳидан Саид Абу Умар туғулади. Саид Абу Умар Талханинг қизига уйланиб, Абутоиб таваллуд топади. У киши эса айни пайтда вояга  етгач, Саид Тоқийнинг қизларига уйланадилар. Улар никоҳидан Имом  Абу Али  Доно туғилади.

Имом  Абу Али  Доно Исмоил ибн Жаьфарнинг қизига уйланадилар. Улардан Саид Абу Тоҳир дунёга келади. Абу Тоҳирнинг уғиллари Шайх Саьддин Қошғарийдурлар. Бу кишининг уғиллари Шайх Абдул Ҳомид Хуросонийдир. У кишидан Шайҳ Қиёмиддин Қошғарий, Қошғарийдан Муғриддин Омирий, у кишидан уғиллари Эшони Шайх Хонноний Булғорийдан Эшони Шайх Мухториддин Хоразмий, улардан эса Эшони Боязиди Ишқия тарқаганлар.

Шажаранинг қолган давоми қуйидагича тавсифланади:

Эшони Шайх Абул Ҳасан Ишқия

Ҳазрати Шайхзода Маҳмуд

Шайхи Маҳмудхон

Шайхзода Маҳмуд

Ҳазрати Шайх Муҳиддин

Шайх Аҳмад Зайнилобиддин

Бу табаррук зотдан ҳам 7 ўғил тарқаган:

Муҳаммад Боқий Ишқия

Султон Муҳаммад Ишқия

Шайх Абдураззоқ Ишқия

Муҳаммад Ниёз Ишқия

Шайх Поянд Хожи Ишқия

Шайх Қиёмиддин Ишқия

Боқири Муҳаммад Ишқия

Шайх Абдураззоқ Ишқия Соҳиби Қабристон бўлиб, ушбу авлоднинг дастлабки вакили – шажара бошловчиси сифатида Хонақоҳ қабристонига дафн этилгандир.

Абдураззоқ Ишқия ҳазратларининг 3 ўғли бўлган:

Эшони Муҳаммад Олим Хожа

Эшони Шаҳбози Хожа

Эшони Йиғлоқ Хожа

Эшони Йиғлоқ Хожадан ҳам 3 ўғил тарқаган:

Эшони Абдул Жалил Хожа

Эшони Абдул Карим Хожа

Эшони Абдул Раҳим Хожа

Эшони Абдул Раҳим Хожадан 2 ўғил бўлган: Эшони Обид Хожа ва Эшони Довуд Хожа, Эшони Обид Хожадан Эшони Мулаймон тарқаган. Сулаймон Хожанинг уч фарзандлари бўлиб, улар:

Эшони Муҳаммад Аваз Хожа

Эшони Султон Хожа

Эшони Тўра Хожа.

Авазхон Хожанинг ўғиллари Тойирхон Хожадир. Бу зот ҳам ўз аждодлари каби табаррук шажарани давом эттириб, ислом илмининг забардаст вакилларидан бирига айланган. Бу улуғ зот ҳақида битилган шажара китоби Эшони Муртозохон қўлида сақланиб келмоқда.

Тойирхон Хожанинг ўғиллари Исҳоқхондан 5 ўғил тарқалган:

Эшони Қаландархон

Эшони Ҳафизхон

Эшони Мажидхон

Эшони Порсохон

Эшони Абдулаҳадхон

Юқорида номлари зикр этилган авлодларнинг барчаси ҳам сўфизмдаги машҳур пир ва мурид усулида ислом қадр-қимматини ҳимоя қилиб, тавҳид ва ташҳид илмидан чуқур хабардор бўлганлар. Баъдихон Эшон бобонинг хотирлашларича кунлардан бир куни Эшони Тойирҳоннинг шогирдларидан бири эшакка ўтин ортиб, тоғ сўқмоқларининг оғир жойларидан ўтаётганида, шурлик эшак ўтини билан пастга қулаб кетибди. Чўчибкетган шогирд “Ё пирим!” – дея хитоб қилган экан, шу заҳоти эшак ўзини ўнгариб олиб, йўлида давом этибди.

Шогирд устоз хонадонига етиб келиб, у зотдан ҳол – аҳвол сўраганида қора терга тушиб ўтирган устоз:

– Менинг жонимдан кўра сизга шу эшакнинг умри азиз бўлдими? Буни қаранг, мени қанчалар юк остида қолдирдингиз! – деб маматалоқ бўлиб кетган елкаларини кўрсатган эканлар.

Иккинчи бир лавҳа қишлоққа янги кўчиб келган бадавлат бир киши пир устига мақбара қурдирмоқчи бўлади. Пир авлодлари улуғ зот бундай ҳашамларни кўтара олмасликларини айтиб у кишини бу фикрдан қайтаришга ундабди. Бироқ бойвачча ғиштли  мақбарани қуриб тугатади. Қишлоқ аҳли не кўз билан кўрсин-ки, тонгда эшитилган қаттиқ портлашдан кейин мақбара парчаланиб, ғиштлари атроф-теваракка сочиб-отиб юборилган эди.  Бу ғишт парчалари ҳали ҳам пир мозорлари атрофида сочилганича ётибди.

Бу зотлардан тарқалган авлодлар ҳозирги пайтда Хонақо қишлоғида, Китоб шаҳри ва туманида яшаб, ҳалқ хўжалигининг турли тармоқларида меҳнат қилиб келмоқдалар.

Хонақо қишлоғи ва Ишқия авлодлари ҳақида ушбу саҳифалар биринчи маьлумотлар бўлиб, Пайғамбаримиз авлодларига бориб тақалувчи бу шажара тарихи келгусида чуқур ва батафсил ўрганиб чиқилади деб умид қиламиз.

Қалқама-Чироқчи туманидаги қишоқ. Қадимийлиги ва эътиборлиги жихатидан вилоятда ўз нуфузига эга. Чунки бу ерга Амир Темурнинг отаси Тарағай Баҳодир яшаган. Бу ернинг яйловларига ўт мўл, сувлари тез оқар ширин бўлганлиги учун чорва яйловлари кенг. Тарағай Баҳодир яшаган қишлоқни Тарағай деб аталади. Тоғларнинг учта сойидан оқиб келган сувлар Қалқама суви  омборига  жамланиб, Чироқчи туманидаги экинзорларга узатилади. У ерда Амир Темур йигитлари билан машқ ўтказадиган 92 метр чуқурликдаги “Баҳодирхон” ғори бор. Шу билан биргаликда Амир Темур хукумларини айтадиган минбар “Фармонтош” мавжуд. Бузовий қишлоғида Амир Темурнинг отаси  Тарағай Баҳодир дафн этилган. Шу ерда унинг аммаси ҳам дафн этилган. Ушбу қабристонни, “Тош мозор” деб ҳам юритишади.

Сийпантош-Қалқамада  эрамиздан аввалги ибтидоий шароитда  яшаган ҳалқларнинг тош даврига қолдирган рангли бармоқ излари мавжуд. Бу сийпантош нодир архиологик намуна бўлиб муҳофазада. Хозиргача авайланиб асраб келинади.

5

Динозавр изи (шахид)- “Шахид” диққатга сазовор жой халқ томонидан шундай номланади. Аслида ушбу тош эрамиздан 4-5 млн йил олдин Хинд океанига жойлашган Лумурия  Қитъасининг Хинд океанининг тубига  чўкиб силжитиши, Тянь-Шант, Помир тоғларининг ўсишига , у ердаги денгиз тубларининг эса қуруқликка айланиши хисобига  ушбу тош қуруқлик юзасига чиқиб қолган ва у тошда динозавр ишлари қолган. Ушбу тош бичими бўйи 6, эни 5, баландлиги 3, айланасига  22 метрлик яхлит тош бўлиб, унда устма-уст бсилган 3 та динозавр изи бор. Изларнинг айлана деаметри 1,5 метрни ташкил этади.

Диназавр изи жойлашган хамма томонидан Хасантепа қишлоғи ўраб туради, шарқда эса Хонақо суви оқиб туради.

6

Пайғамбар супа (Махно қузғолони)-

7

 

Дўлта тепа- Антик даврда мавжуд бўлган ўлкан тош бўлиб. Эрамиздан аввалги даврда яшаган одамлар вафот этган одамлар жасадини шу “Дулта тапе”га қуйишган бу ерда йиртқич қушлар бу ерда қуйилган инсон жасадларини еб битиришган.