kitobsayyoh.uz

Sayyohlik agentligi

Тошкент

tashkentТошкент — Марказий Осиёнинг энг йирик қадимий шаҳарларидан бири — Ўзбекистон Республикасининг пойтахтидир. Тошкент — шаҳар, Ўзбекистон Республикаси пойтахти, Тошкент вилояти маркази. Ўрта Осиёнинг йирик саноат-транспорт чоррахаси ва маданият марказларидан. Республиканинг шимоли-шарқий қисмида, Тяншан тоғлари этакларида, 440—480 м баландликда, Чирчиқ дарёси водийсида жойлашган. Аҳолиси 2,340,900 кишини ташкил этади (2013). Шаҳар Қозоғистоннинг чегарасига яқин жойлашган. Майдони 327,9 км2.

2007-йили Тошкент Ислом маданияти маркази, деб эълон қилинди. Бунга сабаб сифатида шаҳарда коʻплаб тарихий исломий иншоотлар ва Тошкент Ислом Университети борлиги, шаҳар маданий тарихи исломий анъаналар билан боғланганлигидир.

2009-йилда Тошкентнинг 2200 йиллиги нишонланди. Бу муносабат билан шаҳар инфра- ва транспорт тизими янгиланди.

Географик жойлашиши
Тошкент воҳаси Тян Шаннинг ғарбий ёнбағирларидан бошланиб Сирдарё этакларига тушадиган кенг тоғолди текислигининг бир қисмида жойлашган. Шарқда у учта — Угом, Писком ва Чатқол тоғ тизмалари билан ўралган бўлиб, бу тизмаларни шу номлар билан аталувчи дарёлар оқиб ўтувчи даралар ажратиб туради. Бу дарёлар қўшилиб Чирчиқ дарёсини ҳосил килади. Чирчиқ дарёси Чорвоқ ҳавзасининг тор дарасидан ўтиб, Ғазалкентдан қуйироққа тушганда кенглиги баъзи жойларда 20 кмдан ошадиган қадимий текислик бўйлаб оқади. Ғарбда Чирчиқ водийсига Қизилқумнинг қайноқ нафаси урилади. Бу қайирнинг бир қисмини Чирчиқ дарёсининг ҳозирги ўзани эгаллаган. Жанубий қисмида эса водийга кириб борувчи Оҳангарон дарёси ястанган. Ушбу текислик шимолида жойлашган Арис дарёсининг водийси билан бирга бу табиий сув тармоқлари Ўрта Осиё деҳқончилик воҳаларининг чекка минтақасини ташкил этади. Ундан шимол томонга қараб эса, яйловларга бой бўлган поёнсиз чўл ястаниб ётади.

Чирчиқ дарёси ҳавзаси Ўрта Осиёнинг қадимий деҳқончилик ва шаҳар маданиятлари бешикларидан биридир. Унинг ҳудудида Тошкентнинг маркази пайдо бўлган. Жойдан жойга кўчиб турган бу марказ қадимда ва ўрта асрларда Чоч ёки Шош, кейин эса Тошкент номи билан машҳур бўлган.

Тошкент воҳасида барча тарихий даврларда сув мўл-кўл бўлган. Тарихан таркиб топган каналлар тармоғи шаҳарни сув билан таъминлаб турган. Шу боис шаҳар хеч қачон сув тақчиллигини сезмаган. Буни ўрта асрлардан то ХИХ асргача Тошкент тўғрисида ёзган муаллифлар хамиша таъкидлаб келганлар. Бу ердаги иқлим ҳозирги одамларнинг аждодлари пайдо бўлган, яъни бир неча ўн минг йил муқаддам мавжуд бўлган иқлимдан фарқ қилган. Иссиқ қуруқ ёз билан йиллик ёғин миқдорининг асосий қисми ёғадиган қаҳратон қиш алмашиниб турган.

Тошкентнинг тоғ ёнбағирлари ва текисликлар ўсимликларга бой бўлиб, ибтидоий одамлар овлайдиган ёввойи ҳайвонлар жуда кўп боʻлган. Уларнинг аксарияти, жумладан, архар, жайрон, қулон ва асл буғу каби ҳайвонлар яқин вақтда йўқолиб битган бўлса, жунли каркидон, ғор айиғи, арслон сингари ҳайвонлар эса анча илгари йўқолиб кетган. Улар ҳақида ибтидоий одамлар манзилларини қазиб ўрганиш чоғида топилган қолдиқлар орқали маълумот олиш мумкин.

Бу ерларда бир неча юз минг йил аввал овчилик ва термачилик билан кун кечирувчи ибтидоий жамоалар ғорлар ва тоғ бағри бостирмаларини, ёки дарё соҳиллари ва чашмалар ёнидаги очиқ манзилларни эгаллаб