kitobsayyoh.uz

Sayyohlik agentligi

Китоб – Жовуз қўриқхонаси йўналиши Жовуз қишлоғида жойлашган Китоб Давлат геологик – палеонтологик қўриқхонаси ҳақида алоҳида гапиришга тўғри келади. Дунё аҳамиятига молик бу масканда...

Китоб – Жовуз қўриқхонаси йўналиши

1Жовуз қишлоғида жойлашган Китоб Давлат геологик – палеонтологик қўриқхонаси ҳақида алоҳида гапиришга тўғри келади. Дунё аҳамиятига молик бу масканда олиб борилган илмий изланишлар бундан 400 миллион йил илгари бутун Марказий Осиё ҳудуди денгиз остида бўлганлигини илмий исботлайди. Жинни дарё ва Оқсув дарёлари оралиғида қад ростлаган Ширдоғ ва Сумсар тоғларида полеозой эрасининг деярли барча даврларига мансуб денгиз умуртқасиз ҳайвонларининг тош қотган қолдиқлари ниҳоятда яхши сақланган.2

Денгиз жонзотларининг бу қадар бус – бутун сақланиши жаҳон стратиграфиясида фавқулодда  ноёб ҳодиса ҳисобланади. Бу майдон шу сабабли ҳам палеозой ва девон эрасининг тараққиёт тарихини ўрганиш учун халқаро эталон (андоза) сифатида қабул қилинган.

Китоб шаҳри билан асфальт йўл орқали боғланган.