kitobsayyoh.uz

Sayyohlik agentligi

Китоб – Хўжа Неъмати зиёратгоҳи йўналиши Шоҳ Сайид Неъматилло ибни Абдулло ибни Абдураҳмон – қадамжо. Китоб шаҳридан 23 километр шарқий “Паландара” қ.ф.й. чегарасидаги Мўғул...

Китоб – Хўжа Неъмати зиёратгоҳи йўналиши

1Шоҳ Сайид Неъматилло ибни Абдулло ибни Абдураҳмон – қадамжо. Китоб шаҳридан 23 километр шарқий “Паландара” қ.ф.й. чегарасидаги Мўғул қишлоғидан 3 километр шимолий қисмида жойлашган. Ушбу зиёратгоҳ «Хўжа Неъматилло» зиёратгоҳи деб юритилади. У ерда катта қабристон ва сув бор. У ердаги экилган минглаб чинорлар зиёратгоҳга салобат тўкиб туради. Бундан 40 йил олдин шу ерда Хўжа Неъматилло номли қишлоқ бўлиб, 1953 – 1959 йилларда бошқа манзилга кўчиб кетган. Хўжа Неъматилло Амир Темурнинг пири Сайид Бараканинг укалари. У киши ислом оламида забардаст маълум ва машҳур зотдирлар. Тўлиқ исмлари Амир (Сайид) Нуриддин  Неъматиллоҳ ибни Мир (Сайид) Абдуллох ибн Абдурахмон. У киши м. 1330 – 1431 йилларда яшаган форсий, сўфий, шоир ва сўфизмдаги биродарлик «Неъматиллоҳия» йўналишининг асосчисидир. Бу таълимот ҳам  ислом оламида «Нақшбандия» таълимотидек машҳур бўлиб, пир ва муридликка асослангандур. Ҳозирда бу таълимотга қисман Ўрта Осиё, Ҳиндистон ва Покистон халқлари амал қилишади.

Ака – ука Сайидлар ҳам элни биродарликка чорлаб сафарда бўладилар. У киши озроқ Ҳирот шаҳрида яшаб, Ҳирот ҳокими Имомиддин Хамза ал – Ҳусайн ал -Харвонийнинг қизига уйланадилар. Сайид Неъматилло Ҳиротдан Язид шаҳрига, сўнг Кермон вилоятига ўтадилар. 30 йиллик умрилари Язид, Шероз, Кермон шаҳарларида, қолган 25 йил умрини Кермон вилоятининг Махон қишлоғида ўтказадилар. Амир Темур томонидан ака – ука Сайидларга Махон қишлоғидан ажратиб берилган мулкни бошқариш мақсадида шу ерда муқим яшаб қоладилар ва 1431 йил оламдан ўтадилар. Темурийлар томонидан у кишининг устиларига олти гумбазли катта мақбара қўрдирилган.