kitobsayyoh.uz

Sayyohlik agentligi

Китоб – Мирзо Улуғбек номидаги кенглик станцияси  йўналиши Ўрта Осиёда Ер ҳаракатини текширишнинг янги даври Улуғбек номидаги Китоб Халқаро кенглик расадхонасининг барпо этилиши ва...

Китоб – Мирзо Улуғбек номидаги кенглик станцияси  йўналиши

13Ўрта Осиёда Ер ҳаракатини текширишнинг янги даври Улуғбек номидаги Китоб Халқаро кенглик расадхонасининг барпо этилиши ва фаолияти билан бошланди.

14Географик харита олиб қаралганда фақатгина Китоб тумани Ўзбекистон ҳудудида Халқаро параллелда (39 градус 08 минут) утувчи ягона аҳоли яшайдиган жой. Шунинг учун ҳам Китоб тумани ҳудудида Ҳалқаро кенглик расадхонаси қуришга қарор қилинган.

1928 йининг сентябрида Германиядан Бамберг зенит – телескопи ва Шорт соати олинди. 1930 йил 14 ноябрда биринчи кузатиш бошланди ва ҳозирги кунга қадар узлуксиз давом этиб келмоқда. Иккинчи жаҳон уруши даврида ҳам иш тўхтатилгани йўқ. Уша йилларда бу ерда “Ўзбекистон” деб ном берилган кичик сайёра кашф этилган эди.

2009 йилда Майданак обсерваториясининг телескопида китоблик Баҳодир Ҳафизов ҳамкасби Алексей Сергеев билан бирга янги кичик сайёрани кашф этишди. Президентимизнинг таклифлари билан сайёрага республикамизнинг қадим ва навқирон шаҳри “Самарқанд” номи берилди.