kitobsayyoh.uz

Sayyohlik agentligi

Китоб –  Оқсув зиёратгоҳи (Ҳўжаиспароз) йўналиши “Оқсув” зиёратгоҳи Китоб шаҳридан  чамаси 17 км  жанубий – шарқий қисмда Хўжаиспароз қишлоғида  жойлашган. У ерда  3 та ...

Китоб –  Оқсув зиёратгоҳи (Ҳўжаиспароз) йўналиши

1“Оқсув” зиёратгоҳи Китоб шаҳридан  чамаси 17 км  жанубий – шарқий қисмда Хўжаиспароз қишлоғида  жойлашган. У ерда  3 та  улуғ  шайх: Шайх Шамсиддин ва у кишининг фарзандлари Шайх Нажмиддин дафн этилган, сўнгроқ эса учинчи улуғ пир Дарвеш Муҳаммад ҳам шу ерга дафн этилади.

2Ушбу зиёратгоҳ комплексидан “Оқсув” дарёси ирмоғи оқиб ўтади. Зиёратгоҳ ҳудудидан оқиб ўтувчи сувнинг 200 метри “Оқ сув” зиёратгоҳи номи билан машҳур бўлиб, Шайх Шамсиддин кароматлари хулосасидир. У ерга тери касалига мубтало булган кишилар ният килиб, 22 июндан, ойнинг тўрт ҳафтасининг хар чоршанба куни, кунчиқарга қадар ювиниб покланадилар ва шифо топадилар.

“Оқ сув” ирмоғи Хўжаиспароз қишлоғининг жанубий қисмидан оқиб ўтади. Соҳилнинг чап қирғоғида Шайх Шамсиддин номидаги жомеъ масжид жойлашган. Ушбу жомеъ масжид  темурийлар даврида қурилган.

ҲАЗРАТИ ШАЙХ ШАМСИДДИН  Хеззан қишлоғида (Тожикистон Республикаси Панжакент туманига қарашли Фароб қишлоғи яқинида) туғилганлар. Бошланғич таълимни мукаммал эгаллагач, илми “қол” ва илми “ҳол” ни оталари Шайх Хужжожий Паррандадан ўрганганлар. Ёш Шайх Шамсиддин иршод (рухсат, розилик) олгач, Хўжа азфароз (Хўжаиспароз) қишлоғини макон қилиб, халқни илмли маънавиятли қилишга ҳаракат қилганлар.

Насаблари сайидзодалардан бўлган. Касблари махсидўзлик, деҳқончилик билан шуғулланганлар. Ҳазрати бузруквор илм сирларини Ҳазрати Султон Саид Аҳмад Баширдан ўрганганлар ва улуғ халифаларидан бўлганлар.3

Хазрати Шайх Шамсиддин Парранда макоматлари ғоят олий кароматлари бисёр, ўз замонасининг етук авлиёларидан бири бўлганлар. Буюк тарбиячи, жахрия ва хуфия зикр ахлининг тарғиботчиси, кўплаб авлиёлар, валийлар, шайхлар ва илм ахлини етиштирган улуғ зот бўлганлар.

Вафотлари  1501 йил қабри шарифлари Хўжаиспароз қишлоғида. У кишининг тарихлари Хўжа азфароз.

        МАВЛОНА ДАРВЕШ МУҲАММАД -Хожагон тариқатининг буюк намоёндаси, мусулмон мамлакатларида машҳур бўлган буюк пири комил, ҳақиқий устоз, ўз замонасининг авлиёлар султони, сарҳалқа силсиласининг давомчиси (силсилаи олия) олтин силсиланинг 21-ўринларида турган қутби замон, Хожа Маҳмуд қ.с. Насаблари пайғамбаримиз с.а.в боғланади. Илми “Қол” ва  “Ҳол” илмини мукаммал эгаллаган.

Хўжа Убайдиллоҳ Аҳрорнинг ҳалифаси Муҳаммад Зоҳиднинг жияни бўлган Дарвеш Муҳаммаднинг насли-насаби ҳазрати Умарга бориб тақалади.

Ёшлигида 15 йилни зухд ва риёзат билан ўтказади. Деҳқончилик билан шуғулланади. Дарвеш Муҳаммад тоғаси Хўжа Муҳаммад Зоҳид Ҳазратларининг ҳузурига бориб, унинг хизматига киради. Сайру сулукини тамомлаб, халифаларининг буюклари даражасига эришади. Хўжа Муҳаммад Зоҳид  Вахшуворда яшаганликлари учун бу кишига хам Вахшувор ибораси қўшиб айтилади. Кешга келганларидан кейин эса Дарвеш Муҳаммад Шахрисабзий деб хам айтилади.

Дарвеш Муҳаммад Кубравия шайхларидан Нуриддин Муҳаммад Кофий билан учрашгач, у кишининг илмларига катта баҳо берилади ва шундан кейин Дарвеш Муҳаммаднинг обрў эътиборлари ортиб атрофида суҳбат халқалари ташкил бўла бошлайди.

Кўплаб олимлар қатори Шайх Амир Азизон Хиравий (вафоти 1601-1602 йил) деган нақшбандия шайхи Дарвеш Муҳаммад суҳбатларидан файз олади.

“Рисола дар сулук”, “Рисолаи ҳўш дар дам” каби асарларда Дарвеш Муҳаммадга нисбат берилади. Дарвеш Муҳаммад ваҳдати вужуд таълимоти асосчиси Муйиддин ибн Арабийнинг тасаввуфий – фалсафий фикр – қарашларида чуқур таъсирланган ва шу таъсир натижаси ўлароқ  бу мавзуда бир рисола ёзган деган қарашлар бор. Шунинг учун у кишини “Хожагон Нақшбандиянинг сар дафтари” дея сифатлайдилар.

У киши ҳаётларида ўзларини Муҳаммад деб айтишга истиҳола қилиб, ҳамиша Маҳмуд деганлар.

Мавлона Дарвеш Муҳаммад 1562 йилларгача Аспароздаги (Хўжаиспароз) улуғ мадрасада мударрислик қилиб, Кеш вилоятининг тариқатдаги муршиди, илм соҳибларининг пири комили даражасига етганлар.

Хожа Аҳрор Валийдан ёшликларида кўп йиллар таълим олганлари ҳақида Абдураҳмон Хисорий асарида баён қилади.

Мавлона Муҳаммад Дарвеш қ.с. ҳазрати Хожа Аҳрор Валий ва Шайх Муҳаммад Зоҳиднинг етук шогирдларидан бўлганлар.

Кароматлари бисёр мартабалари улуғ бўлган. Муҳаммад Дарвеш араб, форс, тожик, хинд ва шарқ мамлакатлари тилларини мукаммал билганлар. Қайси мамлакатга борсалар ўша юртнинг тилида амру маъруф қилганлар. Ўз замонасининг тенги йуқ авлиёси эканлиги “Насиматул қудс” китобида баён қилинган.

Узоқ мамлакатлардан келиб мурид бўлганлар беҳисоб. Мавлоно Аллоҳ йўлида берилган ҳар хил эҳсонларни фақат етим-есирларга,бева-бечораларга бериб, ўзлари деҳқончиликдан келган даромадга қаноат қилганлар. Юзлаб валийлар, шайхлар, олимлар ва илм  соҳибларини етиштирганлар.

Ҳазрати Мавлона етук қалам соҳиби бўлиб, у кишининг кўплаб ёзган асарлари чет элларда, асосан Туркиянинг Сулаймония кутубхонасида сақланади.

“Тухфат ул ансоб”, “Тухфат ас зоирин” , “Хазинатул асфиё” жилди китобларида Ҳазрати Мавлоно Дарвеш Муҳаммад  ҳақида батафсил айтилади.

Бу улуғ зот 1562 йил 21 августда Аспароз (Хўжаиспароз) қишлоғида вафот этганлар. Ҳозирда ушбу муқаддас жой “Оқсув” зиёратгоҳи номи билан машҳур.

Зиёратгоҳ 2013 – 2014 йилларда қайта обод қилинди.

Яхшиси бу жойларни келиб, зиёрат қилган дуруст.