kitobsayyoh.uz

Sayyohlik agentligi

Китоб – Хўжаилмкони йўналиши МАВЛОНА ХЎЖАГИ  ИБН МАВЛОНО ДАРВЕШ МУХАММАД ВАХШУВОРИЙ  – Китоб шаҳрининг шаркий қисмида чамаси 12 км масофада Хужаилмкана  (Эмконагий)  зиёратгоҳи жойлашган. ...

Китоб – Хўжаилмкони йўналиши

1МАВЛОНА ХЎЖАГИ  ИБН МАВЛОНО ДАРВЕШ МУХАММАД ВАХШУВОРИЙ  – Китоб шаҳрининг шаркий қисмида чамаси 12 км масофада Хужаилмкана  (Эмконагий)  зиёратгоҳи жойлашган.  Туғилган йиллари   х. 918 / м.1512. Вафотлари худди шу қишлоқда  х. 1008 / м. 1600. Шу ерда фарзандлари  Мавлоно Хужа Абдул Қосим ибн Мавлона Хужаги  вафотлари  х.1022 / м. 1613 дафн этилган.

Хожагон Нақшбандия йўналишидаги тасаввуфнинг азим пирларидан бири, фиқҳ, хадисшунослик илмининг буюк алломаси ва “Интиҳоб аз китоби “Ан Насама”, “Тарихи томм”, “Мажмуа ар рисолати Боқибиллоҳ”, “Мақомати имом Раббоний”, “Насимотил қуддус мин хадоиқул унс”, “Зубдатул мақомат”, “Туҳфатул ансоб”, “Баҳрул ансоб”, “Абдулланома”, “Авлиёлар” энцеклопедияси (12 жилд Туркия)” ва бошқа бир қанча манбаларда иши ва амаллари зикр этилган. Отаси Дарвеш Муҳаммад ҳазратларининг бош халифаси бўлиб, обид, зоҳид  кароматлари кўп бўлган. Сирларини яширар эди. Зохирий ва ботиний илмлардан таълимни Самарканд ва Бухорода олдилар, тасаввуфий тарбияни  отаси Дарвеш Муҳаммад  ҳазратларидан ургандилар.  Ботиний илм, авлиёлик  сирларини эса  Мавлона Ёқуб  Чархийдан ўрганиб,  авлиёликда оталари ва устозларидан ҳам  узиб кетдилар. У киши  Хужагон Нақшбандия таълимоти  машойихларини пайгарбаримизнинг набиралари Имом Хусайндан кейинги 33 авлод ҳисобланадилар. У киши  ўша давр ҳукмдори  Абдуллохон билан яқин муносабатда бўлган. Абдуллохон оламдан ўтгач,  сўнгги Шайбоний ҳукмдори Пирмухаммад Самарканд тахти учун бўлган  жангда  енгилади  ва ўлдирилади.  У киши  подшоҳларни ҳам туғри йўлга  солиб турганлар.  Шу билан биргаликда Шайбонийлар сулоласи тугаб,  ўрнига Бухоро амирлигида  Аштархонийлар сулоласини  ўрнатилишига ҳам асосий фатвони берганлар.  Хужаги Муҳаммад Эмконагий  шариат  қоидаларига  қаттиқ риоя қилишда  беназир бўлганлар.  Иши ва ҳаёти жуда тартибли, онадан туғма дарвеш эдилар.

2У киши  Хожагон Нақшбандия тариқатида   «Пуркарам» деб сифатланадилар.  Ўзларидан кейин  фарзандлари  Хожа Абдул Қосим  ( ёки Муҳаммад Қосим)  ва  шу билан бирга  Муҳаммад Собир, Хожа Аҳмад,  Муҳаммад  Сайид,  Хожа Абдулазиз, Хожа Хайриддин Румий, Мавлона Сўфий Алиободий,  Хожа Латиф  Қандибодомий,  Муҳаммад Фозил Бадахший,  Яқуб  Сарфий Кашмирий каби  халифаларга иршод бериб,  шайхлик қилишга  рухсат  берадилар.

Инсонни камол топтиришда  ва уни туғри  йўлга  хидоят қилишда   катта хизматлари бор.  Ҳатто у кишининг қабр тошларига  «Бу қабр нурга тўлсин. Орифлар султони.  Жаноби  Хаққа  Восил  жамоанинг маслакдоши, ишончи  ва султонларнинг, халқнинг таянчи.  Ва камбоғалларнинг, фақирларнинг фақри, улуғларнинг улуғи, фозилларнинг  ва солиҳларнинг дўсти.  Жаноби Кашф …  ва шайхлар. Кечирилган, раҳмат нурига етишган, худо махфират этган, қутблар қутиби, Он Хазрати. Мавлона Хужаги ибн Мавлона Дарвеш Мухаммад  Вахшуворий.  Оллоҳ раҳмат ва  махфират қилсин. Мавлона Яқуб  Чархийнинг шогирдидур. Вафот йиллари     1008».    (1600)   деган сўзлар ёзилган. Бу ёзувлардан у кишининг на қадар  улуғ  ва салобатли эканлигини хис қиламиз.  Биргина орифлар орифи сўзини таҳлил қилсак  Ориф ( Олим) –  илмда кон, маърифат оламида уммон, тилаги ҳақ,  тили Куръондан келади деб айтилади.  Демак у киши олимлар олими бўлган. Шу вождан  ҳам хақиқат йўлида туғри бўлганлиги учун Бухоро амирлигида қозилар, шу кишининг шогирдлари ва  шу киши  яшаган жойдан  (Хўжаэмконаги) танлаб олинган.

Зиёратгоҳ 2013 – 2014 йилларда қайта қурилди.

Бундай улуғ зотларнинг ҳаётини ибрат учун ўрганиш лозим.