kitobsayyoh.uz

Sayyohlik agentligi

Китоб шаҳридан 42 километр шимолий – ғарбда Юқори Аёқчи қишлоғи жойлашган. Қишлоқнинг энг юқори қисмида эса  Қорахўжа номи билан айтилувчи қишлоқ бор. Шу ерда...

Китоб шаҳридан 42 километр шимолий – ғарбда Юқори Аёқчи қишлоғи жойлашган. Қишлоқнинг энг юқори қисмида эса  Қорахўжа номи билан айтилувчи қишлоқ бор. Шу ерда меҳмонлар кутиб олинади ва хонадонга жойлаштирилади. Эртаси куни эса  сайёҳлар пиёда 6 км масофа юриб, динозавр изларини кўргани келишади.  1

Динозавр  изи (шаҳид)   “Шаҳид”  диққатга сазовор жой халқ томонидан шундай номланади. Аслида ушбу тош эрамиздан   4 – 5 млн йил олдин  Ҳинд океанида  жойлашган  Лумурия  қитъасининг  Ҳинд океанининг тубига чўкиб  силжиши,  Тянь –Шань, Помир тоғларининг ўсишига, шу ердаги денгиз тубларининг эса  қуруқликка айланиши ҳисобига ушбу тош  қуруқлик юзасига чиқиб қолган ва у тошда динозавр излари қолган. Ушбу тош бичими бўйи 6, эни 5, баландлиги 3, айланаси 22 метрлик яхлит тош бўлиб, унда устма-уст босилган 3 та динозавр  изи бор. Изларнинг айлана диаметри 1,5 метрни ташкил этади.

Динозавр изи жойлашган тошнинг ҳамма томонидан Хасантепа қишлоғи ўраб туради, шарқдан эса Ҳонақо суви оқиб ўтади.2