kitobsayyoh.uz

Sayyohlik agentligi

Китоб – Суқар (Моҳи Кеш)  йўналиши Китоб шаҳридан чамаси 32 километр масофада Сўқар тоғи жойлашган. Сўқар тоғининг шимолий қисмида Қорамомо тоғи бор. Хўжаиспароз қишлоғидан...

Китоб – Суқар (Моҳи Кеш)  йўналиши

1Китоб шаҳридан чамаси 32 километр масофада Сўқар тоғи жойлашган. Сўқар тоғининг шимолий қисмида Қорамомо тоғи бор.

Хўжаиспароз қишлоғидан Биркунлик мармар конигача асфальт, сўнг тош ва тупроқ йўллардан Қорамомо баландлиги орқали “Қабри Шаҳидон” гача борилади. Қолган 3 километр масофа эса суқмоқ йўллар орқали Моҳи Кешга олиб боради.

“Қабри Шаҳидон” – 770-774 йилларда  Муқанна  арабларга қарши “Оқ кийимлилар” қўзғолонига бошчилик қилади. Қўзғолончиларнинг асосий манзили маркази қилиб Сиём (Санам) тоғларини белгилайди. Ушбу манзилга юз мингдан зиёд қўшин, от-улов, озиқ-овқат жойлаштирилади. Ушбу табиий қўрғонга асосий кириш манзилларидан бири Сиёб қишлоғи бўлиб, у Сўқар тоғли маскани билан чегарадош бўлган. Сўқар Қорамомо тоғи билан шимол томондан қаншар (бургут) бурни шаклида девордек ажратиб туради. Сўқар орқали чиқиб келган қўшин эса Сиёб қишлоғида тепадан пастга хужум қилиш имкониятига эга бўлади. Стратегик жиҳатдан жуда қулай бўлганлиги учун муқанначилар ушбу жойда ҳимоя постини шакллантирган. Натижада ушбу манзилда муқанначи ва араблар ўртасида шиддатли жанглар бўлиб, юзлаб кишилар жангда қиличдан ўтказилган ва шу ерда “Қабри Шаҳидон” номи билан машҳур бўлган арчали мазорда дафн этилган. Ҳозирда қабристон Сўқардан келувчи йўл устида жойлашган бўлиб, етмиш саксонта минг йиллик арчалар ўсиб ётади.

 2Моҳи Кеш (Сеқабр) – Муқанначиларнинг асосий манзили бўлган Сўқар тоғи устида ўзига  хос маёқ (Моҳи Кеш) ўрнатилиб, ушбу маёқ қароргоҳнинг тинчлиги ҳақида узоқ манзиллардан ҳатто Қаршидан ёки Ҳазрати Султондан туриб, унинг куч ва қудрати кузатиб турилган. Шу ердаги қудуқдан кечқурун ой чиқарилган ва Моҳи Кеш (Муқанна ойи) номи билан машҳур бўлган.